16 Июнь 2023
874
Биринчи кунда учта медаль
Қозоғистонда дзюдо бўйича Астана “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунланмоқда. Енгил вазн тоифаларида кечаётган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди. Ушбу натижа орқали улар жаҳон рейтинги учун 500, Париж-2024 Олимпия ўйинлари рейтинги учун эса 250 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишмоқда. Кун қаҳрамонлари:
-60 кг: Достон Рўзиев
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Сита Қадамбоева