Ру En O'z
14 Июнь 2023 600

Чавандозларимиз Польшага йўл олишди

От спортининг конкур ва учкураш йўналишлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Польшанинг Стшегом шаҳрига йўл олди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.

Польша сафарига терма жамоа сардори ва бош мураббийи Бекзод Қурбонов бошчилигидаги 6 нафар спортчи жалб этилган. Қайд этиш жоиз, маҳаллий спортчилар билан ўтадиган ушбу йиғин Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, шунингдек, олдинда кутиб турган бошқа йирик мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Режага кўра ушбу даврда бир қатор назорат мусобақалари ўтказилиб, ҳамюртларимизнинг жисмоний ва функционал ҳолати кўздан кечириб олинади.

Text to speech