Ру En O'z
14 Июнь 2023 862

Эркин курашчиларимиздан тўртта медаль

Қирғиз Республикасида спорт курашлари бўйича 17 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтга келиб, 17 ёшгача бўлган атлетлар баҳси якунланди.

Ушбу ёш тоифасида сўнгги бўлиб эркин курашчилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Бобожон Ибодуллаев (-45 кг), Абдумалик Жалолиддинов (-48 кг), Шоҳруҳбек Сапоев (-55 кг) ва Элдорбек Ҳасанов (-110 кг) бронза медалларига эга чиқишди.

Шу тариқа, U-17 ёш тоифасидаги курашчиларимиз мусобақани 2 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медаллари билан якунлашди. Регламентга кўра, бугун мусобақада дам олиш куни. Эртадан 23 ёшгача бўлган курашчилар ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Text to speech