Нигина Ўктамова 20 ёшда!
Бугун бокс бўйича ўзбек қизлари ичида биринчи бўлиб жаҳон чемпиони бўлган Нигина Ўктамова ўз туғилган кунини нишонламоқда.
Нигина Ўктамова 2003 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 2021 йилнинг апрелида Польшада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Бундан ташқари, Нигина бир қатор ёш тоифаларида қитъа биринчилиги, шунингдек, кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олган. 2021 йил мамлакатимизда қизлар ўртасида “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” номинациясида ғалаба қозонган. Халқаро майдондаги натижалари натижалари эвазига давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Нигина Ўктамовани бугунги туғилган кун билан муборакбод этиб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.