13 Июнь 2023
1053
Курашчиларимиз Қирғизистонда муваффақиятли қатнашишмоқда
Шу кунларда Қирғизистонда спорт курашлари бўйича 17 ва 23 ёшгача бўлган атлетлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, U-17 тоифасида юнон-рум ҳамда аёллар кураши бўйича барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Ҳар икки йўналишда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари шу кунгача 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Олтин медаль:
-48 кг: Шаҳзод Рўзиоҳунов
-80 кг: Бекмурод Рустамов
Кумуш медаль:
-92 кг: Сардорбек Рустамов
-43 кг: Нилуфар Нурмуҳаммедова
-53 кг: Соҳибжамол Эсбосинова
-73 кг: Асалой Амангелдиева
Бронза медаль:
-45 кг: Ҳожиакбар Қўчқоров
-51 кг: Достонбек Орипов
-55 кг: Айитжан Халмаханов
-40 кг: Шоҳиста Шоназарова
-69 кг: Нигина Ражабова