Ру En O'z
13 Июнь 2023 1018

Тарихда илк бор 6 нафар дзюдочи қизимиз лицензион ҳудудда

Душанбе Гран-присидан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Париж-2024 Олимпиада рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси учун бир қатор эътиборли фактларни учратиш мумкин. Қувонарлиси, айни ҳолатга кўра жами 16 нафар дзюдочимиз лицензион ҳудуддан ўрин олган бўлиб, уларнинг 6 таси аёллар терма жамоамиз аъзоларидир. Аҳамиятлиси, шу пайтгача ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида 6 нафар дзюдочи қизимиз лицензион ҳудуддан ўрин олмаган эди. Қолаверса, ушбу натижа билан аралаш жамоавий йўналишда ҳам лицензия талабини бажарган 12 жамоадан бирига айландик. Афсуски, жароҳати сабаб мусобақаларни ўтказиб юбораётган Шарофиддин Болтабоев -81 кг вазн тоифасида лицензион ҳудудни тарк этган.

-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 2310 очко
6. Дилшодбек Баратов – 1644

-66 кг:
1. Хифуми Абэ (Япония) – 2500 очко
17. Муҳриддин Тиловов – 1034
24. Сардор Нуриллаев – 879

-73 кг:
1. Нилс Штамп (Швейцария) – 2470 очко
6. Муроджон Йўлдошев – 1870
8. Обидхон Нўъмонов – 1714
11. Шаҳрам Аҳадов – 1460

-90 кг:
1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 2800
3. Давлат Бобонов – 2174 очко

-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 2715 очко
9. Музаффарбек Тўрабоев – 1289

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 2345
2. Алишер Юсупов – 2310 очко
13. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210

Аёллар:
-48 кг:
1. Нацуми Цунода (Япония) – 2500 очко
28. Ҳалимажон Қурбонова – 620

-52 кг:
1. Дистрия Красничи (Косово) – 2855 очко
3. Диёра Келдиёрова – 2784
12. Сита Қадамбоева – 937

-57 кг:
1. Криста Дегучи (Канада) – 3450
27. Шукуржон Аминова – 710

-70 кг:
1. Саки Низое (Япония) – 3450 очко
21. Гулноза Матниязова – 875

-78 кг:
1. Алис Белланди (Италия) – 3250
27. Ирисхон Қурбонбоева – 479

Эслатма:
– Бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

Text to speech