Ру En O'z
12 Июнь 2023 972

Осиё чемпионатида яна икки медаль

Таиланд мезбонлик қилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтди. 20 ва 23 ёшгача бўлган спортчи қизлар ўртасидаги индивидуал пойгада ҳамюртларимиз совриндорлар қаторидан жой олишди.

23 ёшгача бўлган қизлар тоифасида Янина Кускова 111 кмга мўлжалланган дастурда марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва кумуш медални қўлга киритди. 46 кг масофада ўтказилган 20 ёшгача бўлган атлетлар баҳсида эса Асал Ризаева бронза медалига сазовор бўлди.

U-23, қизлар:
1. Пхи кун (Малайзия)
2. Янина Кускова (Ўзбекистон)
3. Девика Сова (Индонезия)

U-20, қизлар:
1. Тхи Тхач (Вьетнам)
2. Евгения Заам (Қозоғистон)
3. Асал Ризаева (Ўзбекистон)

Text to speech