11 Май 2021
2234
Оғир атлетикачиларимизнинг Владивосток йиғини давом этмоқда
Хабар берганимиздек, айни кунларда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Жамоамиз мураббийлар штабининг режаси бўйича шуғулланишда давом этмоқда.
Владивосток йиғини 23 майга қадар олиб борилади. Ҳозирда вакилларимиз умумий жисмоний тайёргарлик устида шуғулланишмоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу шаҳар иқлим ва вақт минтақаси бўйича бўлажак Олимпиада мезбони Токио шаҳри билан бир хил. Бундан вакилларимиз бўлажак Олимпиададан аввал мазкур минтақа об-ҳавосига мослашиб олишлари кўзда тутилган. Йиғинга 10 нафар спортчи, 2 мураббий ва 1 массажчи жалб этилган.