Ру En O'z
11 Июнь 2023 871

Учкурашчиларимиз Осиё ўйинларига йўлланма қўлга киритишди

От спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жасурбек Хотамбеков, Алишер Эркинов ва Муҳаммаддиёр Раимжонов
Германиянинг Вестерштед шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этишлари ҳақида маълум қилган эдик. ССI2*-L таснифидаги мазкур турнир ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтди.

Қизиқарли баҳслар якунида Алишер Эркинов ҳамда Жасурбек Хотамбеков юқори натижа қайд этишди. Улар ўз кўрсаткичлари эвазига жорий Хитойда бўлиб ўтадиган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Чавандозларимизга келгуси турнирларда ҳам омад тилаймиз.

Text to speech