Ру En O'z
12 Июнь 2023 1156

Рим Гран-присида саккиз йиллик тарих янгиланди

Италиянинг Рим шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси ўз поёнига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва кумуш медалини қўлга киритди.

-68 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Улуғбек Рашитов олтинга сазовор бўлган бўлса, Никита Рафалович +80 кг вазн тоифасида кумуш медаль билан тақдирланди.

Терма жамоамизнинг қолган аъзолари бу гал шоҳсупага кўтарила олмаган бўлсалар ҳам, Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни жамғаришди.

Қайд этиш жоиз, ушбу Гран-прида Ўзбекистон терма жамоаси 8 йилдан сўнг илк бор олтин медалга сазовор бўлди. Ҳали ҳеч бир Гран-прида 1 та олтин ва кумуш медалини қўлга киритмаганимизни инобатга олсак, Римда тарихий натижа қайд этилди.

Text to speech