Ру En O'z
11 Июнь 2023 1460

Бегзод Раҳимбоевдан кумуш

Велошоссе бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида навбатдаги медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз Бегзод Раҳимбоев 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида кечган гуруҳ пойгаси дастурида кумуш медалга эга чиқди.

Муросасиз беллашувда қозоғистонлик атлет олтин медалга сазовор бўлган бўлса, БАА вакили кучли учликни якунлаб берди. Бу терма жамоамизнинг мусобақадаги еттинчи медали. Ҳамюртларимиз шу пайтгача 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришган.

Text to speech