Ру En O'z
11 Июнь 2023 1394

Анваров мамлакат рекордини янгилади

Айни кунларда Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича “Atletica Geneve – EAP” турнири бўлиб ўтмоқда. Унда  Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этяпти.

Мусобақанинг ортда қолган кунида ҳамюртимиз Анвар Анваров узунликка сакраш дастурида янги Ўзбекистон рекордини қайд этди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган «бронза» даражадаги ушбу мусобақа Анваров 8.22 метр натижа қайд этди. Бу билан бухоролик спортчимиз олтин медални қўлга киритиш баробарида, 1985 йилдан бери ўзгармай келаётган ўзбекистонлик атлерларнинг рекордини янгилади.

1. Анвар Анваров (Ўзбекистон) - 8.22 метр
2. Алехандро Парада (Куба) - 8.10
3. Мин Чанг (Гонконг) - 7.82

Text to speech