10 Июнь 2023
986
Камончиларимиз Осиё кубогида совриндор бўлишди
Сингапурда камондан отиш бўйича Осиё кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Сўнгги босқичларда совриндорлар қаторидан жой олиб келаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бу гал ҳам шоҳсупага кўтарилишди.
Микст дастурида кечган баҳсларда Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов жуфтлиги бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюрларимиз 1/8 финалда Вьетнам, чорак финалда Таиланд жамоаларини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ярим финалда Хитой термасига 4:5 ҳисобида имкониятни бой беришгач, учинчи ўрин учун кечган баҳсда ҳиндистонлик мерганларни 5:1 ҳисобида доғда қодиришди.