Ру En O'z
10 Июнь 2023 1261

Бутунжаҳон триатлон иттифоқи президенти Самарқандда ўтган Осиё кубогига ташриф буюрди

Айни кунларда кўҳна Самарқанд шаҳри триатлон бўйича Осиё кубоги баҳсларига мезбонлик қилмоқда. Бугун мусобақанинг асосий йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Регламентга кўра, кеча пара спорчтилар 750 метрга сузиш, 20 кмга велопойга ва 5 кмга югуриш дастурида иштирок этишди. Бугун профессионал атлетлар Олимпия йўналишида 1500 метрга сузиш, 40 кмга велопойга ва 10 кмга югуриш бўйича ўзаро баҳс олиб бордилар. Эътиборлиги бугунги дастурни томоша қилиш ва мусобақада меҳмонларга яратилган шароитлар билан танишиш учун Бутунжаҳон триатлон иттифоқи президенти, Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси Мирасол Касадо Самарқандга ташриф буюрди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Умумий классификация, эркаклар:
1. Аян Бейсенбаев (Қозоғистон)
2. Ричард Варга (Словакия)
3. Александр Куришов (Ўзбекистон)

Аёллар:
1. Ивана Кураичкова (Словакия)
2. Таня Строшнайдер (Австрия)
3. Макарана Салазар (Чили)

Марказий Осиё минтақаси, эркаклар:
1. Аян Бейсенбаев (Қозоғистон)
2. Александр Куришов (Ўзбекистон)
3. Дарин Конисбаев (Қозоғистон)

Аёллар:
1. Алина Ҳакимова (Ўзбекистон)
2. Дарья Бичкова (Қозоғистон)

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди ва совринларни ўз эгаларига топширди. Эртага турли ёш тоифаларида спортчиларимиз мамлакат чемпионлиги учун ўзаро баҳс олиб боришади.

Text to speech