10 Июнь 2023
995
Никита Рафалович Рим Гран-присида кумуш медални қўлга киритди
Рим даянларида ўтаётган Гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга сазовор бўлди. Эркаклар ўртасида +80 кг вазн тоифасида жанг қилган Никита Рафалович кумуш медаль соҳибига айланди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал жангида Буюк Британия вакили Каден Куннингҳемга имкониятни бой бериб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.