Ру En O'z
9 Июнь 2023 1476

Улуғбек Рашитов Рим Гран-приси чемпиони!

Италия пойтахтида старт олган таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубоятга учратди. Шу тариқа, 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлмоқда.

Text to speech