Қиличбозларимиз катта таркибда Осиё чемпионатига йўл олишди
17-22 июнь кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг сара қиличбозлари жам бўладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнирда қатнашадиган делегациямиз Хитойга йўл олди. Қитъа биринчилигида иштирок этадиган таркибимиз қуйидагича:
Шпага, эркаклар: Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов, Роман Александров, Мейирхан Темуров;
Шпага, аёллар: Севара Раҳимова, Дилназ Муртазаева;
Рапира, эркаклар: Муҳаммад Юсуф Асранов, Дониёр Саъдуллаев, Иляс Молина, Илёсбек Марипжонов;
Рапира, аёллар: Умида Илясова, Комила Мирзаева;
Сабля, эркалкар: Зуҳриддин Қодиров, Азизбек Даулетназаров, Шерзод Мамутов, Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов;
Сабля, аёллар: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Наргиза Жаксибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера.
Режага кўра, ҳамюртларимиз мусобақа бошлангунга қадар иштирокчи терма жамоалар билан ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади.