Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Литвада

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Литвада ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 29 май куни бошланган йиғин 4 июль кунигача давом этади. Литва сафарига 4 нафар мураббий ва 9 нафар спортчи жалб этилган. Режага мувофиқ, терма жамоамиз 23-25 июнь кунлари ушбу мамлакатда ўтадиган халқаро мусобақада ҳам иштирок этади. Ушбу йиғин спортчиларимиз учун жорий йил кутиб турган литсензион жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари каби йирик мусобақаларга тайёргарлик йўлидаги асосий босқич бўлиб хизмат қилади.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu