8 Июнь 2023
1028
Чавандозларимиз Германиядаги турнирда
Бугун Германиянинг Вестерштед шаҳрида от спортининг учкураш йўналиши бўйича CCI2 * - L халқаро мусобақаси старт олди. Мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.
Беллашувларда Жасурбек Хотамбеков, Алишер Эркинов ва Муҳаммаддиёр Раимжонов юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Уларга мусобақа давомида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси бош мураббийи Бекзод Қурбонов устозлик қилади. Юртимизда эндигина ривожланаётган ушбу Олимпиада спорт тури кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Ўз навбатида, чавандозларимизнинг Европа майдонларида бу каби турнирларда иштирок этиши, уларга ўз маҳоратларини ошириш йўлида фойдали бўлади.