Ру En O'z
8 Июнь 2023 1125

Осиё чемпионатида учинчи медаль

Таиландда ўтаётган велошоссе бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида учинчи кун беллашувлари якунланди. Аҳамиятлиси, ушбу кун баҳслари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

Ёшлар ўртасида индивидуал вақт пойгаси дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Асал Ризаева иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. 15 кмга кечган пойгада Ризаевадан 4 сония яхшироқ натижа қайд этган вьетнамлик Ти Бе Нгуен олтин медални қўлга киритган бўлса, Хитой Таипейи вакиласи Чеук Там шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоамизнинг мусобақадаги учинчи медали. Биринчи кун доирасида ўтган эстафета йўналишида терма жамоамиз кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган эди.

Text to speech