Ру En O'z
8 Июнь 2023 951

Камондан отиш бўйича Жаҳон кубогидан янгиликлар

Cингапурда камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги босқичи давом этмоқда. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Айни пайтга келиб, яккалик беллашувларида медаллар учун курашадиган спортчиларнинг якуний ҳолати шаклланди.

Саралашдан муваффақиятли ўтган ҳамюртларимиздан Амирхон Содиқов 1/8 финал, Миржалол Қароров эса 1/64 финал, қизларимиздан Нилуфар Ҳамроева ҳамда Камола Юнусова 1/32, Зиёдахон Абдусатторова эса 1/16 финал босқичигача етиб боришди. Энди юртдошларимиз жамоавий йўналишдаги иштирокларини давом эттиришади.

Аёллар, 1/8 финал: Ўзбекистон – Индонезия

Микст, 1/8 финал: Ўзбекистон – Вьетнам

Text to speech