7 Июнь 2023
995
Олимпиячиларимиз янги йиғин бошлашди
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз илк машғулотини «Бунёдкор» академиясида ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин доирасида футболчиларимиз 11 июнь куни Фарғона шаҳрида Қирғиз Республикаси U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Шундан сўнг йиғиннинг иккинчи қисми Хитойда давом этади.