Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини бешта медаль билан якунлашди
4 июнь куни Жанубий Кореянинг Йечхон шаҳрида старт олган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг энг кучли ёш атлетлари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эса 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида Япония, Хитой ва Ҳиндистон жамоаларидан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади. Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:
Олтин медаль:
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
Дилшода Усмонова (стипль-чез)
Ўғилой Норбоева (кўпкураш)
Кумуш медаль:
Дунёзод Сайфуллаев (диск улоқтириш)
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш)
Элина Силямиева (босқон улоқтириш)
Нодир Норбоев (ўн кураш)
Бронза медаль:
Самандар Маҳмудов (ўн кураш)