Ру En O'z
7 Июнь 2023 1189

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида дастлабки медалларни қўлга киритишди

Таиландда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича қитъа биринчилиги бошлангани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз илк куннинг ўзидаёқ шоҳсупага кўтарилишди.

Бугунги дастурдан ўрин олган аралаш жамоавий эстафета баҳсларида спортчиларимиз кумуш ва бронза медалларни қўлга киритишди. 30 км масофага кечган катталар ўртасидаги пойгада Ольга Забелинская, Янина Кускова, Евгения Голотина, Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров, Бегзод Раҳимбоевдан иборат жамоамиз кумуш, Асал Ризаева, Севинч Йўлдошева, Моҳинабону Элмуродова, Фарруҳ Бобошеров, Диёр Тоҳиров ҳамда Камолиддин Баҳриддиновдан иборат ёшлар жамоамиз эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Аралаш жамоавий эстафета, катталар:
1. Қозоғистон
2. Ўзбекистон
3. Хитой

Ёшлар:
1. Қозоғистон
2. Таиланд
3. Ўзбекистон

Text to speech