Таиландда лицензион Осиё чемпионати старт олди
Таиланднинг Районг шаҳрида велошоссе бўйича лицензион Осиё чемпионати бошланди. U-18, U-23 ва катталар ўртасида ўтказилаётган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Қайд этиш жоиз, чемпионат дастуридан ўрин олган эркаклар ва ёллар ўртасидаги гуруҳ пойгаси йўналиши лицензион ҳарактерга эга бўлиб, унда 1-2-ўринни эгаллаган спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма олишади. Мусобақа 13 июнга қадар давом этади. Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашмоқда:
Эркаклар: Муроджон Холмуродов, Алексей Фомовский, Даниил Евдокимов, Акром Суннатов, Дамир Забиров.
U-23: Давир Абдураҳмонов, Бегзод Раҳимбоев, Дмитрий Бочаров, Эдем Эминов.
U-18: Камолиддин Баҳридинов, Фарруҳ Бобошеров, Никита Цветков, Диёр Тоҳиров.
Аёллар: Ольга Забелинская, Маргарита Мисюрина, Екатерина Кнебелева, Евгения Голотина, Нафосат Козиева.
U-23: Шаҳноза Абдуллаева, Мадина Қаҳҳорова, Янина Кускова, София Каримова.
U-18: Моҳинабону Элмуродова, Севинч Йўлдошева, Асал Ризаева, Ксения Ли.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада ҳамюртларимизга омад тилайди.