Ру En O'z
6 Июнь 2023 1057

Осиё чемпионатининг бугунги куни енгил атлетикачиларимиз учун аталди

Жанубий Кореянинг Йечхон шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун ғоят омадли ўтди. Бугунги беллашувларда ҳамюртларимиз 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Атлетларимиз орасида Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш, 1.84 м) Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш, 13.07 м), Дилшода Усмонова (стипль-чез, 10:22.402), Ўғилой Норбоева (кўпкураш, 5130 очко) ўз йўналишларида олтин медалларга сазовор бўлишди. Шунингдек, ўн курашчиларимиз Нодир Норбоев (6956 очко) ҳамда Самандар Маҳмудов (6840) мос равишда кумуш ва бронза медалларини жамғаришди.

Ушбу кун дастуридан сўнг терма жамоамиз жамғарган медаллар сони 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ташкил этмоқда. Бу билан делегациямиз умумжамоа ҳисобида Япония, Хитой ва Ҳиндистон термаларидан сўнг тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Text to speech