Ру En O'z
6 Июнь 2023 1091

Замонавий бешкурашчиларимиз хориж йиғинига йўл олишди

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 5 июнь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Қирғиз Республикасига жўнаб кетди. Машғулотлар Иссиқ-Кўл вилоятида жойлашган "Долен" спорт базасида олиб борилади. Режага кўра, йиғин 21 июнга қадар давом этади. Унда мураббийлар спортчиларимизни Марказий Осиё кубоги, шунингдек, жорий йил давомида ўтадиган бошқа нуфузли мусобақаларга тайёрлаши кўзда тутилган.

Ушбу йиғинда терма жамоамиз вакилларининг иштирок этиши алоҳида аҳамиятга эга. Боиси унда Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Таиланд терма жамоалари ҳам қатнашиб, уларнинг имкониятларини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш режалаштирилган.

Спортчиларимиз йил давомида ташкил этилаётган йиғинларда фаол иштирок этишмоқда. Машғулотларда ёш атлетларимизнинг жисмоний тайёргарлигини кучайтириш, ҳар бир йўналиш бўйича техникаларини оширишга алоҳида эътибор бериляпти. Ўтказилаётган бундай йиғинлар терма жамоа аъзоларининг кучли ва заиф нуқталарини аниқлаш бўйича керакли хулосаларни чиқаришга ёрдам беради.

Text to speech