6 Июнь 2023
1158
Синхрон сузувчиларимиз Испаниядаги Жаҳон кубогининг супер финалида қатнашишди
Испаниянинг Овьедо шаҳрида синхрон сузиш бўйича Жаҳон кубогининг супер финали ўтказилди. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди. Диана Онкес, Зиёдахон Тошхўжаева ҳамда Анна Вашенколардан иборат терма жамоамиз аъзолари икки дастур бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилишди.
Дастлабки кун ҳамюртларимиз техник дуэт машқида чиқиш қилишди ва уларнинг бажарган машқлари ҳакамлар томонидан 194.4066 баллга лойиқ топилди. Иккинчи кунда эса қизларимиз эркин дастур бўйича баҳсларда қатнашдилар. Қизларимиз бу йўналишда 152.2250 балл жамғаришди.
Шу тариқа, синхрон сузиш бўйича жаҳон кубогининг супер финали якунига етди. Қизиқарли баҳслар якунида ҳамюртларимиз иккала дастур бўйича ҳам 8-натижани қайд этишди.