5 Июнь 2023
1091
Осиё чемпионатида яна бир медаль
Кореяда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Бугун ўтказилган мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элина Силямиева кумуш медални қўлга киритди.
Босқон улоқтириш баҳсларида иштирок этган юртдошимизнинг учинчи уринишда қайд этган 60.53 метр натижаси унга шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишини таъминлади. Ушбу дастурда снарядни 64.92 метрга улоқтира олган хитойлик Гао Сзиняо олтин медални қўлга киритди.
1. Гао Сзиняо (Хитой) – 64.92 метр
2. Элина Силямиева (Ўзбекистон) – 60.53
3. Таихи Ким (Жанубий Корея) – 59.97