Ру En O'z
5 Июнь 2023 964

Камончиларимиз Сингапурга йўл олишди

6-10 июнь кунлари Сингапурда камондан отиш бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли мерганлари иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.

Ҳамюртларимиз бугун Сингапур сафарига йўл олишди. Терма жамоамиз бўлажак мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар: Миржалол Қароров, Амирхон Содиқов
Аёллар: Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Камола Юнусова.

Text to speech