5 Июнь 2023
1130
Анваров Грецияда совриндор бўлди
Грециянинг Пирей шаҳрида, машҳур Муниципал театри майдонида енгил атлетиканинг узунликка сакраш йўналиши бўйича “Piraeus Street Long Jump” халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган «кумуш» даражадаги ушбу мусобақада қатнашган ҳамюртимиз Анвар Анваров 7.84 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Турнирда ғолиблик Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, грециялик Милтиадис Тентоглуга насиб этган бўлса, швециялик Тобиас Монтлер иккинчи ўринни эгаллади.
1. Милтиадис Тентоглу (Греция) – 8.24
2. Тобиас Монтлер (Швеция) – 7.88
3. Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 7.84