Ру En O'z
5 Июнь 2023 756

Таэквондочиларимиз Озарбайжондан Римга йўл олишди

Жаҳон чемпионатини муваффақиятли якунлаган таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Боку шаҳридан Римга йўл олди. Ҳамюртларимиз Италия пойтахтида 9-11 июнь кунлари ўтказиладиган Гран-при мусобақасида иштирок этишади.

Регламентга кўра, Гран-при таснифидаги мусобақаларда жаҳон рейтингида кучли 32 таликдан жой олган спортчиларгина иштирок эта олади. Шу боис, мусобақада юқори рейтингда турган 7 нафар спортчимиз қатнашади. Гран-при мусобақаси G-6 таснифидаги турнир бўлиб, унда ҳар бир вазн тоифасида ғолиб бўлган таэквондочилар Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун 60 рейтинг очкосига эга бўлишади. Терма жамоамиз Римда қуйидаги таркибда қатнашади:

-68 кг: Улуғбек Рашитов ва Нияз Пулатов
-80 кг: Шуҳрат Салаев ва Жасур Жайсунов
+80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Феруза Содиқова
+67 кг: Светлана Осипова

Text to speech