Ру En O'z
10 Май 2021 2316

Конкур бўйича «Тошкент вилояти Ҳокими кубоги» мусобақаси ўтказилди

Тошкент вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича Ҳоким кубоги ташкил этилди. Мазкур мусобақа 9 май – Хотира ва қадрлаш куни доирасида ўтказилди.

Мусобақа ташкилотчилари беллашувларга мартабали меҳмон сифатида Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийларини таклиф этишди. Баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар, фахрийлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Ўз навбатида, сўзга чиққан расмийлар бугунги осойишта ҳаётимиз учун жонини фидо қилган фахрийларимиз хотирасини ёд олиб, ҳозирда ҳаёт бўлган тарихнинг тирик намоёндаларига миннатдорчилик изҳор қилдилар.

Мусобақа натижалари:

1-йўналиш, 120 см баландлик
1. Абдушукур Собиржонов (Тошкент шаҳри) – “Самира” (от лақаби)
2. Умид Камилов (Тошкент шаҳри) – “Рокси Бажа”
3. Саидамирхон Тургунбаев (Тошкент шаҳри) – “Кастания”

2-йўналиш, 115 см баландлик
1. Саидамирхон Тургунбаев (Тошкент шаҳри) – “Чаман”
2. Хуршидбек Алимджонов (Тошкент шаҳри) – “Кондор”
3. Аъзам Толиббаев (Тошкент шаҳри) – “Класс-икс”

3-йўналиш, 110 см баландлик
1. Мадина Хидоятова (Тошкент шаҳри) – “Арагон”
2. Саидамирхон Тургунбаев (Тошкент шаҳри) – “Шерлизтерон”
3. Бекзод Курбанов (Андижон вилояти) – “Лапечио”

4-йўналиш, 100 см баландлик
1. Умар Дадабаев (Тошкент шаҳри) – “Букмекер”
2. Дилшод Шокиров (Тошкент вилояти) – “Доранго”
3. Акбар Шарипов (Тошкент шаҳри) – “Жексон”

Text to speech