Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Филиппиннинг Манила шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза, жами 18 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Терма жамоамиз таркибида Тахмина Икромова 5 йўналишда ғалаба қозониб, шоҳсупага кўтарилган спортчилар орасида энг яхши мультимедалчи бўлди. Мусобақада терма жамоамиз вакиллари қуйидаги йўналишларда медалларга сазовор бўлди:
Олтин медаль:
Жамоавий йўналишда катталар терма жамоамиз
Кўпкураш, катталар: Тахмина Икромова
Ҳалқа, катталар: Тахмина Икромова
Тўп, катталар: Тахмина Икромова
Булава, катталар: Тахмина Икромова
Жамоавий йўналишда ёшлар терма жамоамиз
Гуруҳ машқининг кўпкураш йўналишида ёшлар терма жамоамиз
Ҳалқа, ёшлар: Анастасия Саранцева
Булава, ёшлар: Лола Жўраева
Тасма, ёшлар: Мишель Нестерова
Кумуш медаль:
Гуруҳ машқининг кўпкураш йўналишида катталар терма жамоамиз
Тўп, катталар: Эвелина Атальянц
Булава, катталар: Ёсмина Раҳимова
Гуруҳ машқининг 3 тасма ва 2 та тўп машқида катталар терма жамоамиз
Тўп, ёшлар: Наталья Усова
Гуруҳ машқининг 5 арғамчи дастурида ёшлар терма жамоамиз
Гуруҳ машқининг 5 тўп дастурида ёшлар терма жамоамиз
Бронза медали:
Тасма, катталар: Ёсмина Раҳимова
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан Ўзбекистон гимнастика федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни табриклаб, ҳамюртларимизга келгуси мусобақаларда ҳам омад тилайди.