5 Июнь 2023
1077
Тимур Кападзе июнь ойидаги йиғин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Жамоамиз 11 июнь куни Фарғонада Қирғиз Республикаси U-23 термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 16-19 июнь кунларига белгиланган йиғиннинг иккинчи қисмида эса сафарда Хитойга қарши ўйин ўтказилади.
Бош мураббий Тимур Кападзе мазкур йиғинларга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Унга МОҚ қошида ташкил этилган «Олимпик» клубининг 10 нафар футболчиси жалб этилган. Қайд этиш жоиз, йиғиннинг иккинчи қисми олдидан якуний рўйхатга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.