Ру En O'z
5 Июнь 2023 1237

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматовни табриклаймиз!

Бугун МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шерзод Рихсибаевич Ташматов 1979 йил 5 июнь куни туғилган. Умрининг асосий қисмини ўзбек спортини ривожлантиришга бағишлаган профессионал спорт менежери фаолияти давомида Ўзбекистон муайтай ва бокс федерациялари, шунингдек, таэквондо WT ассоциацияларида муваффақиятли ишлаган. Айниқса, ўзбек боксчиларининг Рио-2016 Олимпия ўйинларидаги зафарли иштирокида бу инсоннинг хизмати беқиёс. Шерзод Ташматов, шунингдек, Осиё бокс Конфедерацияси вице-президенти, ташкилот Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатган.

Унинг Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бошқарувидаги фаолияти ўзбек спортида янги саҳифа очди, дейиш мумкин. Токио-2020 Олимпия ўйинларида таэквондочиларимиз илк бор тўлиқ таркибда 4 та лицензия қўлга киритишди. Улуғбек Рашитовнинг ундаги олтин медали мустақил Ўзбекистон учун мазкур спорт турида Олимпиадалардаги дастлабки соврини бўлди. Қолаверса, таэквондочиларимизнинг кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатларида 4 тадан медаль қўлга киритиб келишларида Ш.Ташматовнинг хизматлари беқиёс. Шерзод Рихсибаевичнинг мана шундай меҳнатлари давлатимиз томонидан "Меҳнат шуҳрати" ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шерзод Ташматовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech