Ру En O'z
4 Июнь 2023 817

Осиё чемпионатини иккита кумуш медаль билан бошладик

Бугун Жанубий Кореянинг Ечхон шаҳрида енгил атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк куннинг ўзида 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Дунёзод Сайфулалев диск улоқтириш, Малика Насриддинова ядро улоқтириш йўналишларида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олишди. Сайфуллаев ўз чиқиши давомида 55.58 метр натижа қайд этган бўлса, Насриддинова 15.76 метр билан мусобақани якунлади.

Диск улоқтириш, йигитлар:
1. Бхартприт Синх (Ҳиндистон) – 55.66
2. Дунёзод Сайфуллаев (Ўзбекистон) – 55.58
3. Муҳаммадризо Сисахт (Эрон) – 55.44

Ядро улоқтириш, қизлар:
1. Лин Жиатсин (Хитой) – 15.91
2. Малика Насриддинова (Ўзбекистон) – 15.76
3. Гао Йируи (Хитой) – 15.30

Text to speech