Ру En O'z
4 Июнь 2023 1191

Россияда илк бор ўтказилган Дерби йўналишининг Гран-при дастурида ўзбекистонлик чавандоз ғалаба қозонди

Москвада ўтаётган “Maxsima Masters Eurasia Cup” мусобақасидан яна бир ажойиб янгилик. Мусобақанинг энг асосий дастурларидан бири – 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича Гран-при йўналишида ҳамюртимиз Умид Камилов олтин медални қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, бундай баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича Дерби йўналиши Россия ҳудудида илк бор ташкил этилди. Ҳамюртимиз “Каллеко” лақабли оти билан 18 та тўсиқдан сакраш учун 55.38 сония вақт сарфлашга муваффақ бўлди.

Шунингдек, тезкорлик ва хатосиз сакраш жиҳатларига қаратилган 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида Бекзод Қурбонов тўртинчи ўринни эгаллади. “Дерливанг” лақабли оти билан қатнашган терма жамоамиз сардори жарима очколарисиз 60.89 сония натижа қайд этди.

Text to speech