Ру En O'z
3 Июнь 2023 1072

Муҳаммад Камалов Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Германиянинг Зул шаҳрида ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиладиган Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 56 мамлакатдан 500 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун беллашяпти.

Мусобақанинг бугунги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида ҳамюртимиз Муҳаммад Камалов бронза медалини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, Камалов ўтган йили ҳам Зулда ушбу йўналишда шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олган эди.

1. Лука Арриги (Италия) 
2. Кангхюн Ким (Жанубий Корея) 
3. Муҳаммад Камалов (Ўзбекистон)

Text to speech