Ру En O'z
3 Июнь 2023 849

Феруза Содиқова кетма-кет икки карра ЖЧ совриндори!

Маҳоратли таэквондочимиз Феруза Содиқова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилмоқда. Ҳамюртимиз Боку шаҳрида ўтаётган дунё биринчилигида ҳам бронза медалини қўлга киритди.

-62 кг вазн тоифасида қатнашаётган Содиқова ярим финал жангида бразилиялик Керолайн Сантос билан жанг қилиб, имкониятни бой берди. Ушбу натижа унга бронза медали қатори жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилмоқда.

Text to speech