Ру En O'z
3 Июнь 2023 725

“Maxsima Masters Eurasia Cup” турнирида яна бир ғалаба

Россияда ўтаётган от спорти бўйича халқаро мусобақалардан хушхабар давом этади. Ҳамюртимиз Хуршидбек Алимжонов “Maxsima Masters Eurasia Cup” мусобақасининг навбатдаги еттинчи йўналишида ҳам олтин медални қўлга киритди.

Юртдошимиз бу гал баландлиги 130 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш бўйича "Speed Music Derby" дастурида энг яхши натижани қайд этди. Бу сафар ҳам чавандозимизга “Чемпионс Лигас” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди. Ундан кейинги ўринларни москвалик Наталья Симония ҳамда Санкт-Петербург вакили Анастасия Бархотова эгаллади.

Шунингдек, Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган от йўрттириш бўйича “Maxsima Masters Eurasia Cup” турнирининг Саралаш соврини учун болалар ўртасида кечган дастурида ҳамюртимиз Ума София Бутовченко биринчи ўринни эгаллади. Ёш спортчимиз турнирда “Донт Дрим” лақабли отида иштирок этди.

Text to speech