Ру En O'z
2 Июнь 2023 428

Омонжон Отажонов дебют жаҳон чемпионатидаёқ бронза медалини қўлга киритди!

Озарбайжонда ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кунини Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали билан якунлади. -54 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Омонжон Отажонов мусобақани учинчи ўринда тугатди.

Юртдошимиз шиддатли ярим финал жангида жанубий кореялик Тае-Жун Парк билан баҳс олиб борди. Афсуски, беллашувда Отажонов 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Қайд этиш жоиз, бу ёш спортчимизнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебют иштироки эди. Унинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилаймиз.

Text to speech