Ру En O'z
2 Июнь 2023 800

Шукуржон Аминова Душанбе Гран-приси ғолиби!

Тожикистонда старт олган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратган Шукуржон Аминова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал баҳсида италиялик Туани Капанни мағлубиятга учратди. Бу Аминованинг IJF таснифидаги мусобақаларда қўлга киритган илк ғалабаси. Ушбу олтин медаль Шукуржонга жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида эса 350 очкони тақдим қилади.

Text to speech