Хуршидбек Алимжонов яна бир ғалабани тантана қилди
Москва шаҳридаги “Horseka Sport” от спорти клубида ўтаётган “Maxima Masters Eurasia” турниридан хушхабар. Ортда қолган 140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастури ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди.
Дерби йўналишини олган ушбу дастурда юртдошимиз Хуршидбек Алимжонов энг яхши натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Беллашувлар давомида унга “Чемпионс Лигас” лақабли тулпор ҳамроҳлик қилди. Қолаверса, мазкур дастурда иштирок этган терма жамоамизнинг бошқа бир вакиллари Умид Камилов (“Каллеко” лақабли отда) тўртинчи, Бекзод Қурбонов (“Матсс”) бешинчи натижани қайд этишди.
Маълум қилганимиздек, бир вақтнинг ўзида Свердловск вилоятида от йўрттириш бўйича ташкил этилаётган халқаро мусобақада ҳам ҳамюртларимиз қатнашишмоқда. Чавандозларимиз Тимур Панаев ҳамда Алёна Деревянко жамоавий дастурда кечган “Кичик соврин” йўналишида кумуш медалга сазовор бўлишди.