Магомед Ибрагимовни табриклаймиз!
Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпиада совриндори Магомед Ибрагимов таваллуд айёмини нишонламоқда.
Магомед Ибрагимов 1985 йилнинг 2 июнь куни дунёга келган. Эркин курашчимиз Рио-2016 Олимпиадасида -97 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган. У 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган XVIII Осиё ўйинларида ҳам бронза медалини қўлга киритган. 2017 йили Нью-Деҳли, 2018 йилда эса Бишкек шаҳрида ўтган Осиё чемпионатларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси. Ушбу натижалари эвазига давлатимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.