1 Июнь 2023
1861
Светлана Осипова жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Таэквондочимиз Светлана Осипова Бокуда ўтаётган жаҳон чемпионатида +73 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган ҳал қилувчи беллашувда туркиялик Нафия Кушга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Таъкидлаш жоиз, шу пайтгача ўзбек спортида ҳеч бир таэквондочи қизимиз кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатларининг финалига йўл олмаган эди. Ушбу натижа орқали Осипова жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадасидаси рейтингидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олмоқда.