Ру En O'z
9 Май 2021 2445

Боксчиларимизнинг тайёргарлиги эътибор марказида

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги ҳар қачонгидан ҳам диққат-марказимизда бўлиб турибди. Бугун МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти Сакен Полатов терма жамоамиз тайёргарлигини кўздан кечирди.

Таъкидлаш жоиз, Сакен Полатов бугунги учрашувга ўзбек бокси фахрийларини ҳам таклиф қилган эди. “Янгиобод” спорт базасида ўтган тадбирда меҳмонлар боксчиларимизнинг тайёргарлигини кўриш билан бирга бугунги 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан маънавий учрашув ташкил қилишди. Унда узоқ йиллик ҳаётий тажрибага эга фахрийларимиз юртимизнинг бугунги осойишта кунлари учун жонини фидо қилган мард ва жасур ўғлонларимиз ҳақида гапириб беришди.

 

Ҳозирда Президентимиз берган топшириқ асосида спортчиларимизнинг тайёргарлиги жиддий назоратга олинган. Бу борада федерация мутасаддилари ҳам бевосита боксчиларимиз билан «Янгиобод» базасида истиқомат қилишмоқда. Бунда улар спортчиларимизнинг кунлик машғулот жараёни, тузилаётган овқатлар менюсини қаттий кузатиб боришмоқда.

Ўз навбатида терма жамоамиз мураббийлари ва федерация мутасаддилари ташкил этилган бугунги мазмунли суҳбат учун боксчиларимиз номидан миннатдорчилик изҳор этиб қолдилар.

Text to speech