Ру En O'z
1 Июнь 2023 867

Чавандозларимиз “Maxima Masters Eurasia” турнирида етакчилик қилишмоқда

Бугун Россиядаги “Horseka Sport” от спорти клубида конкур бўйича “Maxima Masters Eurasia” мусобақасининг 4-босқич беллашувлари бошланади. 4 июнга қадар давом этадиган мазкур мусобақада чавандозлар 26-29 октябрь кунлари ўтадиган Евросиё лигасининг финал босқичида иштирок этиш учун қимматли балларни жамғаришади.

Келинг, “Maxima Masters Eurasia” мусобақасининг ортда қолган 3 босқичидан сўнг спортчилар эгаллаб турган рейтингига назар ташлаймиз. Аҳамиятлиси, жадвалнинг энг юқори 5 поғонасидан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жой олишган. Халқаро майдонда кўп йиллик тажрибага эга Бекзод Қурбонов 41 балл билан рейтингда етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги поғоналарни Хуршидбек Алимжонов (35 балл), Саидамирхон Турғунбоев (34 балл), Аъзам Толиббоев (32 балл) ва Нуржан Туякбаев (29 балл) банд этган.

Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақа билан параллель равишда 2-4 июнь кунлари Свердловск вилоятида от йўрттириш бўйича “Maxsima Masters Eurasia Cup” турнири ҳам ўтказилади. Унда ҳамюртларимиз Алена Деревянко (“Мonchshof’s red diamond” лақабли отда) ва Тимур Панаев (“Jazel”) иштирок этишади. Бўлажак баҳсларда юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech