Нукусда дзюдо бўйича мамлакат кубоги якунига етди
Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат кубоги якунига етди. 4 кун давом этган беллашувларда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Беллашувларнинг яккалик дастурида Тошкент шаҳри умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Пойтахтлик дзюдочилар 4 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди. 3 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига эгалик қилган қашқадарёлик полвонлар иккинчи, 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарган Хоразм вилояти учинчи ўринни эгаллади.
Аралаш жамоавий дастурда Қашқадарё вилояти олтин, Тошкент шаҳри кумуш, Хоразм ва Қорақалпоғистон жамоалари бронза медалларини қўлга киритди.