9 Май 2021
2393
Бухоролик фахрийларга эҳтиром кўрсатилди
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бир қатор хайрли тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай ишлардан бири Бухоро вилояти фахрийлари учун ташкил этилди.
Бухоро вилоятида ҳам умрининг катта қисмини ўзбек спорти ривожи учун бахшида этган фидойиларни учратиш мумкин. Вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда МОҚнинг ҳудудий вакиллари байрам муносабати билан бухоролик фахрийларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга эсдалик совғаларини тақдим қилишди. Улар орасида Болта Ғаффоров, Ғулом Вафоев, Ислом Шодиев, Мансур Қодиров каби 11 нафар фахрийларни келтириб ўтиш мумкин.
Ўз навбатида, фахрийларимиз бундай эътибордан мамнун бўлиб, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг уларни қўллаб-қувватлашаётганидан миннатдор эканликларини билдириб ўтишди.